Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШнинг бош инфекционисти пандемия тезлашишини тахмин қилди
10.07.2020 13:59,  
624

АҚШнинг Коронавирусга қарши кураш ишчи гуруҳининг бош мутахассиси Энтони Фаучи дунё COVID-19 пандемиясининг бошланғич босқичида эканлигини маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.

"Биз Бразилияда, Жанубий Африкада ва ҳозир Осиёда коронавируснинг жиддий авж олганини кўрмоқдамиз, шунинг учун биз глобал пандемиянинг бошидамиз", - деди юқумли касалликлар бўйича мутахассис.

У ЖССТнинг вирус тарқалишини назорат қилишдаги ролини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ташкилот, баъзи камчиликларга қарамай, дунёга керак.

Бундан ташқари, Фаучи пандемияга қарши курашишда барча давлатлар томонидан мувофиқлаштирилган ҳаракатлар зарурлигини таъкидлади. Юқумли касаллик мутахассиси коронавирус мавзусининг сиёсатлаштирилаётганини тан олди ва бу вазиятга зарар етказишини қўшимча қилди.

Дунёда коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари сони 12 миллионга этди, 544 мингдан ортиқ ўлим қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан