Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Арманистон Тоғли Қорабоғда ён беришга тайёрлигини билдирди, Озарбайжон эса гуманитар йўлак очишга
7.10.2020 12:10,  
565

Арманистон Тоғли Қорабоғ атрофидаги воқеаларда ён беришга тайёр, агар Озарбайжон бунга тайёр бўлса, дея маълум қилди мамлакат Бош вазири Никол Пашинян AFP агентлигига. Боку, ўз навбатида, ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган жойда арманлар учун гуманитар йўлак (коридор) очишга тайёрлигини билдирди.

Можарони ҳал қилиш ўзаро имтиёзлар асосида амалга оширилиши керак,  дейди Пашинян. "Тоғли Қорабоғ ва Арманистон Озарбайжонга бундай имтиёзларни беришга тайёр", дея унинг сўзларини келтиради ТАСС. Шу билан бирга, бош вазир, агар вазият зарур бўлса, Россия ҳарбий ҳамкорлик соҳасидаги шартномавий мажбуриятларини бажаришига ишонч билдирди. Пашинян, шунингдек, Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар Туркиянинг фаол иштирокисиз бошланмас эди деган фикрни билдирди.

Озарбайжон, ўз навбатида, можаролар бўлаётган ҳудудда арман аҳоли учун гуманитар йўлак очишга тайёрлигини билдирди. Ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудни тарк этишни истаган ҳар ким, жумладан ҳарбийлар ҳам халқаро ҳуқуқ нормаларига биноан ҳудудни тарк этиши мумкин, дея қайд этади мамлакат Мудофаа вазирлиги.

Сешанба куни кечқурун Тоғли Қорабоғдаги вазият тинчлигича қолди, аммо тушдан кейин Озарбайжон алоқа линиясининг жанубий йўналиши бўйича кенг кўламли ҳужумни бошлади ва ракета ўқларини қайта бошлади.

Кечқурун Арманистон Мудофаа вазирлиги вакили Озарбайжон томонидан Хонканди ва Шуши яна ўққа тутилганини айтди. Арманистон қўшинлари, Бокуга кўра, нефт қувурини ўққа тутишга уринишган.

Москва бугун яна можаро томонларини ўт очишни тўхтатишга ва музокаралар столига ўтиришга чақирди, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков. Озарбайжоннинг Москвадаги элчиси Россиянинг ҳозирги Қорабоғ билан боғлиқ позициясини "мувозанатлашган" деб атади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан