Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Арманистон ва Озарбайжон яна сулҳ ҳақида келишиб олди
18.10.2020 11:33,  
399

Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғда 18 октабр ярим тундан бошлаб инсонпарварлик сулҳини жорий этишга келишиб олди. Бу тўғрида иккала мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари баёнет билан чиқди. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси (ТҚР) Ташқи ишлар вазирлиги сулҳ шартларини бажаришга тайёрлигини эълон қилди.

Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирликлари бир хил баёнотларни эълон қилишди. Улар қарор Россия, Франция ва АҚШ президентларининг 1 октабрдаги баёноти ва ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраисларининг 5 октабрдаги баёнотига, шунингдек, 10 октябр куни Москвада эришилган келишувларга мувофиқ қабул қилинганлигини кўрсатмоқда.

10 октябрдаги сулҳ шартларига кўра, можаро иштирокчилари Халқаро Қизил Хоч мезонларига мувофиқ маҳбуслар ва ўликларнинг жасадларини алмашишлари, шунингдек, ЕХҲТ Минск гуруҳи воситачилигидаги мазмунли музокараларга ўтишлари керак эди. Шу билан бирга, музокара форматлари ўзгармади.

"Арцах Республикаси (Тоғли Қорабоғнинг арманча номи – Sof.uz) Москванинг 2020 йил 10 октябрдаги баёноти ва 17 октябрда эришилган келишувларга мувофиқ гуманитар сулҳ шартларига ўзаро асосда риоя қилишга тайёрлигини тасдиқлайди", - дейилади ТҚР ТИВ веб-сайтида.

Кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Жайҳун Байрамов ва Зоҳраб Мнацаканян билан телефон орқали суҳбатда Россия, АҚШ ва Франция президентларининг Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирган баёнотининг долзарблигини тасдиқлади.

Тоғли Қорабоғдаги можаро 27 сентябр куни авж олди. 10 октябрдаги сулҳ шу куни бузилган эди. Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини можарони авж олдиришда ҳам, сулҳ битимини бузишда ҳам айблашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан