Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Арқадағ”нинг Тошкентга ташрифи доирасида 23 та ҳужжат имзоланди
5.10.2021 17:54,  
129

Бугун, 5 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев меҳмон томони – Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан тор доирада учрашув ўтказди. Шундан сўнг, музокаралар кенгайтирилган таркибда давом этди. Унинг якунида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Қўшма баёнот қабул қилдилар. Унда олий даражадаги учрашувнинг асосий якунлари акс этган, Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари белгиланган.

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва ҳудудлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатлар билан алмашди. Чегарадош ҳудудларда савдо марказларини ташкил этишни назарда тутувчи Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим, Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда корхона ва компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини кенгайтириш тўғрисида битим, Божхона чегарасидан ўтаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки маълумотлар алмашишни ташкил этиш тўғрисидаги Баённома шулар жумласидан.

“Ишбилармон доиралар вакиллари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисидаги битим ҳамда 2004 йил 19 ноябрдаги Фуқароларнинг ўзаро қатновлари тўғрисидаги битимга қўшимчалар киритиш ҳақида Баённома икки мамлакат тадбиркорлари учун қулай шароитлар яратиши ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз”, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.

Транспорт, транзит ташишлар, сувни тежовчи технологиялар, адлия, ижтимоий ҳимоя, статистика, ўсимликлар карантини ва ҳимояси, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга доир муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Ташриф доирасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигининг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи жами 23 та ҳужжат имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан