Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Artel мактаби директори Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди
25.11.2020 12:07,  
371

Козимжон Ҳасанов Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи – Тошкент шаҳар ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Козимжон Ҳасанов 1978 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У 1997 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини, 2000 йилда Тошкент давлат техника университети, 2004 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

У турли йилларда Бирлашган Миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури ўқув ишлари координатори, Тошкент Халқаро Вестминстер университети қошидаги академик лицейи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махус, касб-ҳунар таълими маркази ва қатор хусусий мактабларда раҳбар лавозимларида фаолият юритган.

Козимжон Ҳасанов шу вақтга қадар Artel Technical School хусусий мактаби директори лавозимида ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан