Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Арзон совға бердинг" деб талабаларга пўписа қилган БухДУ ўқитувчиси ишдан бўшатилди
14.03.2021 10:01,  
475

Ижтимоий тармоқларда Бухоро давлат университети ўқитувчисини 8 март байрамига талабалар томонидан берилган 200 минг сўм пул ва гул учун "жуда арзон совға" деб пўписа қилгани ҳақида видео ва хабарлар пайдо бўлди. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шу куннинг ўзида бу масалага эътибор қаратди.

Маълум бўлишича, ўрганишлардан сўнг, мазкур ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддасига мувофиқ бекор қилинди.

"Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти тизимда коррупциянинг ҳар қандай кўриниши ҳамда манфаатлар тўқнашувига нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва шу кунларда олий таълим тизимида коррупцияга қарши "комплаенс назорат" тизими жорий этилаётганини маълум қилади.

 Жамоатчилик назоратини амалга оширган ижтимоий тармоқлар вакиллари ва талабаларимизга миннатдорчилик  билдирамиз ва бу ҳолат барча олий таълим муассасаларида муҳокама қилинишини маълум қиламиз", - дейилган вазирлик хабаридан. 

Мазкур тезкор жазо чораси ҳақида тролл.уз телеграм канали блогери "Қани энди катта-катта ўғрилар, газ, чироқ, монополия масалалари кўтарилганда шундай тез чора кўрилса. Ўқитувчига келганда бир кунга бормай ҳал бўлади-я. Қойил", - деб ёзиб қолдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан