Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Асакадаги заводда электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
18.06.2021 12:26,  
299

Асакадаги заводда электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Бу ҳақда вилоят фаоллари билан ўтказилаётган  йиғилишда Президент маълум қилди.

«Вилоятда 105 гектар ерда «Машинасозлик ва электротехника саноат хаби» махсус зонасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзоладим. «Ўзавтосаноат» томонидан ушбу Саноат хабида 2021-2023 йилларда 80 млн доллар инвестиция эвазига, 8 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган», — деди Шавкат Мирзиёев.

 Жумладан, лойиҳалар доирасида чўян деталларни қуйиш, уларга механик ишлов бериш, резина жипсловчи деталлар, автомобиль ойна тозалагичлари, шасси учун пружиналар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

«Кеча мен шунингдек электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича топшириқ бердим», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари «Ўзавтосаноат» (Умурзоқов) ва «Элтехсаноат»га (Юнусов) бир ой муддатда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, тақдимот қилиш вазифасини юклади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан