Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ашхободда 2020 йили Алабай итига ҳайкал ўрнатилади
8.11.2019 10:20,  
329

2020 йили Турманистон пойтахти Ашхободда туркман ит зоти Алабайга ҳайкал ўрнатилади. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Алабай ҳайкали очилиши режаси ҳақида президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг пойтахтдаги қурилиш объектларига ташрифи вақтида маълум қилинди.

"Яратиладиган ҳайкалда машҳур ит зотининг ўзига хос жиҳатлари намоён бўлиши керак", деган президент Бердимуҳамедов.

Алабай замонавий Туркманистоннинг тимсолларидан бирига айланган. 2017 йилги Осиё ўйинларининг тимсоли ҳам Алабай ит зоти бўлган.

2019 йил баҳорида Бердимуҳамедов Россия президенти Владимир Путин ва Бош вазир Дмитрий Медведовга зотдор Алабай итини совға қилган эди.

Бердимуҳамедов Алабай ит зоти ҳақида алоҳида китоб ҳам ёзган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан