Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Асқар Акаев Қирғизистонга олиб келинди. У халқаро қидирувга берилганди
3.08.2021 08:40,  
419

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мамлакатнинг қидирувдаги собиқ президенти Асқар Акаев Бишкекка олиб келинганини маълум қилди. У идоралараро тергов гуруҳига топширилган, деб ёзади «Интерфакс».

Акаев «Қумтор» олтин кони лойиҳасини амалга оширишда коррупцияга қўл урганликда гумон қилинмоқда.

Асқар Акаев 1990 йилдан Қирғизистон президенти бўлган, 2005 йилда «Лолалар инқилоби» деб номланган даврда президент лавозимидан четлатилган, сўнг мамлакатни тарк этган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг таъкидлашича, Акаев ва бошқа собиқ юқори мартабали амалдорлар 1992 йилда «Қумтор» лойиҳаси бўйича бош келишувни тузишда, 1994 йилда унга ўзгартиришлар киритишда, шунингдек, 2003 йилда «Камеко» компанияси билан келишувни қайта тузишда коррупция ҳолатлари учун жавобгарликка тортилган.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 1992 йилдан 2019 йилгача айрим мансабдор шахслар ва «Қирғизолтин» ОАЖ раҳбарияти Канаданинг Cameco, Centerra Gold Inc компаниялари билан «ноқонуний ва барқарор муносабатлар ўрнатган», шунингдек, «Qumtor Operating Company» ЁАЖ ва «Qumtor Gold Company» ЁАЖ вакиллари «ноқонуний равишда моддий ва бошқа манфаатлар олиш учун» «Қумтор» олтин конини қазиш бўйича Қирғизистон учун ноқулай шартномалар тузган.

Қирғизистоннинг биринчи ва иккинчи президентлари Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиевлар «Қумтор» иши бўйича халқаро қидирувга берилганди.

Тергов давомида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Акаевни республика ҳудудига олиб келиб, жиноий жавобгарликка тортиш нуқтаи назаридан тарихий адолатни тиклаш» устида фаол иш олиб борган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан