Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисидаги Қонун қабул қилинди
11.09.2019 10:31,  
9

Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–565-сон, 09.09.2019 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Ушбу Қонунга кўра, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари давлат мулки ёки Президент томонидан белгиланадиган юридик шахслар мулки ҳисобланади.

Мазкур объектлар рўйхати Президент томонидан тасдиқланади.

Энергетика вазирлиги ушбу соҳадаги ваколатли орган ҳисобланади ва атом энергетикасини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси эса атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган ҳисобланади.

Қонунга мувофиқ, фуқаролар ядровий қурилмалар хавфсизлиги тўғрисида тегишли давлат органларидан ахборот сўраш ва олиш, танишиш, ядровий қурилмалар пунктларига белгиланган тартибда ташриф буюриш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Қонунга кўра, ядровий қурилма зоналарида рухсат этилмаган йиғилишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади.

Қонун билан радиоактив чиқиндиларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш масаласи ҳам тартибга солинган бўлиб, унга кўра республика ҳудудига фақат илгари олиб чиқиб кетилган радиоактив чиқиндилар ва қайта ишлаш маҳсулотлари олиб кирилишига йўл қўйилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан