Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Авиачипталар нархининг қимматлиги юзасидан антимонополия қўмитасига сенатор сўрови юборилди
17.04.2021 15:34,  
230

Авиачипталар нархининг ҳаддан зиёд юқорилиги юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига сенатор сўрови юборилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.

Сенатнинг маълумотларига қараганда, бугунги кунда парвоз вақти 1 соат 10 дақиқа бўлган Тошкент–Олмаота йўналиши бўйича авиачиптанинг нархи фақат бир тарафга 4 млн. 700 минг сўмни ташкил қилмоқда. Холбуки, парвоз вақти 3 соат 40 дақиқадан иборат Тошкент–Москва йўналиши бўйича авиачипта нархи 4 млн. 200 минг сўм, Тошкент–Рига йўналиши бўйича 2 млн. 800 минг сўм (парвоз вақти – 5 соат 30 дақиқа), Тошкент–Нью Йорк йўналиши бўйича эса 6 млн. 500 минг сўм (парвоз вақти –  12 соат) этиб белгиланган. Самолётлар турлари эса деярли бир хил.

"Кўриниб турибдики, парвоз вақти 1 соат 10 дақиқа бўлган Тошкент–Олмаота йўналиши бўйича авиачиптанинг нархи ундан бир неча соат кўп парвоз қилинадиган йўналишлар учун белгиланган нархлардан сезиларли даражада юқоридир. Ушбу “тушунарсиз ҳолат” фуқароларимиз учун қатор қийинчиликларни юзага келтирмоқда",–дейилади хабарда.

Бундан ташқари, масъуллар нарх белгилашда фуқароларимиз тушиб қолган танловсиз, мураккаб вазиятдан инсофсизларча фойдаланмоқда. Зотан, Қозоғистонга чегарадан пиёда ёки автотранспорт воситасида ўтишга Қозоғистон томонидан пандемия сабабли тақиқ қўйилган ва бизнинг масъулларимиз ана шундай шароитда фуқароларимиз мажбурлигидан ҳам қиммат нархда чипта сотиб олаверади, деган ишонч билан ўз юртдошларининг манфаатларига зид ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик) қилаётгани таъкидланган.

Оқибатда ишлаш ёки бошқа мақсадларда қўшни Қозоғистонга кетаётган фуқароларимиз яна асоссиз ва ортиқча харажат қилишга мажбур бўлмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Тошкент–Олмаота йўналиши бўйича авиачипталар ҳаддан зиёд юқори нархда сотилаётганлигини ўрганиб чиқиш ва натижаси борасида маълумотларни тақдим этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Шарахметовга сенатор сўрови юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан