Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Автомобил магнитофони овозини баланд қилиб қўйганлик учун жарима солиниши мумкин
18.09.2020 18:15,  
167

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 сентябрдаги 12-14-16/1-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қайд этилишича, республика ҳудудида автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши билан бир қаторда, айрим ҳайдовчилар томонидан аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланиши ҳоллари ҳам учрамоқда. Бундай ҳаракатлар фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталиги бузилишига сабаб бўлмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, 2018 йилда 6 466 нафар, 2019 йилда 9 911 нафар ҳамда 2020 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида 8 763 нафар (жами 25 140 нафар) транспорт воситалари ҳайдовчилари белгиланмаган жойларда фақатгина товуш сигналини сабабсиз бериши ва транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи қурилмаларни ўрнатиши билан боғлиқ қоидабузарликларни содир этгани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларида автомобиль салонида товуш баландлиги 85 дБ.дан баланд бўлмаслиги ҳамда кўпи билан 8 соат тинглаш тавсия этилган. Шу билан бир қаторда, товуш баландлиги 90 дБ бўлганда 2,5 соат, 95 дБ.да 47 дақиқа, 100 дБ.да 15 дақиқа, 105 дБ.да 4 дақиқа, 115 дБ.да 28 сония, 120 дБ.да 9 сониядан ортиқ тинглаш инсон саломатлигига салбий таъсир қилиш ва карликка сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилади.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасининг биринчи қисмига қўшимчалар киритилиб, ушбу модда қуйидаги таҳрирда баён этилмоқда:

«Товуш сигналини сабабсиз бериш, аҳоли пункти ерларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланиш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш» сўзлари билан тўлдирилмоқда.

Мазкур модда биринчи қисмининг санкциясидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги жарима уч баравари миқдорига ўзгартирилмоқда.

Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий чораларни кучайтириш, ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш жараёнида транспорт воситалари ҳайдовчилари билан муносабатдаги ўзаро бир-бирларига бўлган масъулиятини оширади.

Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш билан боғлиқ фаолиятнинг таъсирчанлигини оширади.

Фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишларига ҳамда инсон саломатлигига салбий таъсир қилиш омилларини камайтиради.

Хорижий тажрибани ўрганиш транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий қатъий жазо чоралари қўлланилишини кўрсатмоқда. Масалан, Сингапурда белгиламаган жойларда товуш сигналларини сабабсиз бериш 1,5 минг маҳаллий долларда (5,4 млн. сўм) жарима жазоси қўлланилиши белгиланган.

Россия Федерациясида жорий йил августда қонунчиликка мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни сезиларли даражада кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар таклиф этилиб, унга мувофиқ, аҳоли ҳамда белгиланмаган жойларда сабабсиз товуш сигналларини бериш учун маъмурий жарима миқдори 10 бараварга оширилиб, 10 минг рублга (1 500 минг сўм атрофида) белгиланиши кўзда тутилган.

Қайд этилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча харажатлар талаб қилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан