Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аввалги эпидемияларга қарши вакциналар қанча муддатда ишлаб чиқилган?
26.04.2020 05:39,  
993

Коронавирусга қарши шифо қидираётган мутахассислар, дунёнинг тўрт тарафида тиниб билмай ишлашмоқда. Вакцинага эга бўлмагунимизча тўлиқ эркин бўлмаслигимиз аниқ. Шифокорлар коронавирусга қарши бутунлай ғалаба қозонишимиз учун керак бўладиган дорилар энг камида 12 ой ичида тайёр бўлишини айтишмоқда.

Хўш, инсоният тарихида юз берган аввалги эпидемияларга қарши ишлаб чиқарилган вакциналар қанча муддатда тайёр бўлган?

Тадқиқотчилар Питер Ҳурфорд ва Маркус Давиз фарқли манбалардан аниқланган маълумотларига кўра, бази вакциналарнинг яратилиши учун қуйидагидек вақт керак бўлган:

  • Қутуриш — 4 йил, 1881-1885
  • Қизамиқ — 7 йил, 1962-1969
  • Кўкйўтал — 8 йил, 1906-1914
  • Грипп — 14 йил, 1931-1945
  • Полиомиелит — 20 йил, 1935-1955
  • Сил ёки туберкулёз - 21 йил, 1900-1921
  • Паротит — 22 йил, 1945-1967
  • Гипетит А — 24 йил, 1967-1991
  • Чичек — 26 йил, 1770-1796
  • Вабо — 30 йил, 1854-1884
  • Сув чичек — 34 йил, 1954-1988
  • Гипетит Б — 38 йил, 1943-1981
  • Дифтерия — 40 йил, 1883-1923
  • Тетанос — 40 йил, 1884-1924
  • Гемофилия — 44 йил, 1933-1977
  • Ич терлама — 58 йил, 1838-1896
  • Пневмокок — 66 йил, 1911-1977
  • Менингит — 68 йил, 1906-1974

Бу рўйхатга кўра, тарихда вакцина ишлаб чиқариш учун ўртача 29 йил керак бўлган бўлса-да ҳозир вазият ўзгарган. Инсоният вирус ва касалликлар борасида билими, уларга қарши шифо топиш имкониятларига эга дориларни ишлаб чиқариш учун керак бўладиган технологик имкониятлари бир мунча ривожланган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан