Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ахборотлаштириш соҳаси бўйича давлат инспекциясига бошлиқ тайинланди
22.09.2020 12:47,  
137

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№570, 21.09.2020й) билан, Ғолибшер Мелибоевич Зияев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

У тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасидаги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Инспекциянинг аввалги бошлиғи Асаджон Хўжаев июль ойида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори этиб тайинланган ва шу муносабат билан Инспекция бошлиғи лавозимидан озод этилган эди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№571, 21.09.2020й) билан, Абдумалик Абдуқодирович Алламурадов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири этиб тайинланди.

У бунга қадар Сурхондарё вилоятидаги Тадбиркорлар қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан