Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Айрим шаҳарлар ўртасида поезд қатновларига рухсат берилди
14.06.2020 16:30,  
259

Фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида Республикада эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги ПОЕЗДЛАР ҚАТНОВИ тикланишига рухсат берилди:

Тошкент - Бухоро - Тошкент;
Тошкент - Термиз - Тошкент;
Тошкент - Хива - Тошкент;
Тошкент - Нукус - Тошкент;
Андижон - Хива - Андижон;
Андижон - Бухоро - Андижон;
Андижон - Термиз - Андижон.

Бунда, Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.

Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда “Афросиёб” поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.

Юқоридагилар билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан