Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Азиз Абдуҳакимов барчани “Автомобилсиз кун” ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди
22.09.2020 12:07,  
91

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ўз Фейсбук саҳифасида барчани “Автомобилсиз кун” ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди:

Азиз ватандошлар!

22 сентябрь – Бутунжаҳон автомобилсиз куни сифатида дунёнинг жуда кўплаб давлатларида кенг нишонланади. Маълумотларга кўра, унда ер юзидаги 1 500 дан зиёд шаҳарнинг 100 миллиондан ортиқ аҳолиси фаол қатнашиб келади.

Автомобилсиз кун ғояси 1995 йилда Буюк Британияда пайдо бўлган ва қисқа муддатда бутун дунёда кенг оммалашган. 2000 йилдан бери 22 сентябрь “Бутунжаҳон автомобилсиз куни” сифатида нишонланади.

Шу куни автомобиль ҳайдовчилари шахсий транспорт воситаларидан камида бир кун фойдаланишмайди, баъзи шаҳарлар ва мамлакатларда пиёда юриш, велосипед ҳайдаш, жамоат транспортидан фойдаланиш, шунингдек, иш ва дам олиш жойларига пиёда бориш ғояларини тарғиб қилувчи махсус акциялар ҳам ташкил қилинади.

Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, энг аввало автомобиллардан чиқаётган турли заҳарли газлар орқали атмосферанинг заҳарланишини камайтиришга ўз ҳиссасини қўшиш, қолаверса пиёда юриш ва велосипедда сайр қилишни кенг тарғиб этишдан иборат. Бу эса аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш йўлида хизмат қилади.

Мен ҳам сизларни ушбу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаб, шу кунни автомобилсиз ўтказишга ҳаракат қилишга чорлаб қоламан!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан