Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бадиий академия марказий аппарати ходимларининг маошига 100 фоизлик устамалар қўшилади
22.04.2020 10:17,  
207

Аввал хабар қилганимиздек, “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4688-сон, 21.04.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрининг кўчаларидан бирига Камолиддин Беҳзод номи берилади ва 2020/2021 ўқув йилидан олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган талабалар учун Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.

Қарорга кўра, 2020 йил 15 сентябрга қадар Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи хиёбони замонавий қиёфада қайта ташкил этилади ва унинг ҳудудидаги Камолиддин Беҳзод ҳайкали 2022 йилда бронзага ўтказилади.

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида:

  • Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази;
  • олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимида тайёргарлик босқичи сифатида Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси) ташкил этилади.

Марказ фаолияти 2022 йил 1 январдан, Рассомлик маҳорат устахонаси фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабига юртимиз тасвирий санъатига улкан ҳисса қўшган атоқли ижодкор Павел Беньков номи берилади.

2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппарати ходимларининг лавозим маошига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 100 фоиз миқдорида ойлик устамалар белгиланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан