Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бағдодда нима гаплар?
12.02.2021 10:38,  
248

Бағдод туманида 8 000 минг АҚШ доллари эвазига 8 гектар ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ермулккадастр” ДК Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси В.Н. фуқаро М.Б.нинг ишончига кириб, унга туман кадастр бўлимида ишлашини айтиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш учун туман ҳудудидан 8 гектар ер майдони ажратиш ҳақида қарор чиқартириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро В.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан