Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бағдодда нима гаплар? Намойишларнинг сабаблари ва натижалари
14.10.2019 09:37,  
1876

Ироқда ўтган ҳафта юз берган коррупцияга қарши намойишлар иштирокчилари ҳукумат истеъфосини, яшаш шароитларини яхшилашни, соғлиқни сақлаш, таълим ва меҳнат тизимига доир ислоҳотларни талаб қилишмоқда. Намойишлар пайтида ҳалок бўлганлар сони 90 кишидан ошди деб 5 октябр, шанба куни Бағдодда Инсон ҳуқуқлари бўйича давлат комиссияси маълум қилган эди. Шу кунга келиб Ярадорлар сони қарийб 4000 кишини ташкил қилган.

Намойишчилар ва полиция ходимлари орасида ҳалок бўлганлар ҳам бор. Намойишлар Бағдодда сешанба куни бошланган ва кейинги бир неча кун ичида бир неча вилоятлар бўйлаб бўлиб ўтган.

Бу намойишларнинг илдизи қаерда?

Айни пайтда жуда кўп давлатларда бирин-кетин ҳукуматдан хафсаласи пир бўлган фуқароларнинг намойишлари бўлиб ўтди. Франция, Гонконг, Ироқ — бу динамиканинг энг сўнгги ҳолати. Аммо, параллел равишда, бу сафарбарликка жавобан худди шундай йўлни танлаган ҳукуматлар сони ҳам кўпаймоқда.

Гап шундаки, агар контекст ҳисобга олинса, Ироқдаги вазият таҳлилчиларни ажаблантирмайди. Эрон билан урушдан кейин кўп йиллар давомида Саддам Ҳусайн ҳукумати томонидан олиб борилган зўравонликлар (1980-1988), Саҳро бўрони (1991), АҚШнинг босқини (2003) ва ИШИДнинг минтақада сохта давлат воқеликларини яратишга бўлган уринишининг таъсири (2014-2017) Ироқда ҳамон давом этмоқда.

Мамлакатда кенг тарқалган зўравонлик, коррупция ва мазҳаблараро келишмовчиликлар фонида бугунги вазият пишиб етилди. Натижада кетма-кет алмаштирилган ҳукуматлар (уларнинг аксарияти шиа) томонидан ишлаб чиқилган, лекин амалга оширилмаган ва такрор берилган ваъдалар, қарийб қирқ миллион ироқликларнинг ҳозири ва яқин келажагини жуда қоронғу қилиб кўрсатмоқда. Бу шундан далолат берадики, ҳокимият тепасига келган навбатдаги бош вазир Абдул Маҳди атиги бир йилдан кам вақт давомида фуқароларнинг сабр-тоқатини шу қадар тез тугатди.

Жаҳондаги учинчи нефт экспортчиси ҳисобланадиган Ироқ аҳолисининг 60 фоизини 25 ёшдан кичик бўлганлар ташкил қилади. Мамлакатда электр таъминотининг узилиши жуда тез-тез бўлиб туради, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимлари уларга йиллар давомида бепарволик билан бўлган муносабат оқибатида аянчли аҳволга келиб қолган. Ёшлар орасидаги ишсизлик 40% дан ошади ва аҳолининг 20% ​​қашшоқлик чегарасида яшайди. Баъзи ҳокимлар қисқа муддатли мажбурияти давомида аҳолига хизмат қилиш ўрнига, ташқи таъсирларга (масалан Теҳронга) хизмат қилмоқда. Ироқда сўнгги йилларда ички сиёсатдаги йиғилиб, катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин бўлган майда даражадаги муаммоларга эътибор берилмай келинди.

Намойишчилар нима хоҳлашмоқда?

Митинг иштирокчилари ҳукумат истеъфосини, яшаш шароитларини яхшилашни, соғлиқни сақлаш, таълим ва меҳнат тизимини яхшилашни, коррупцияга қарши кескин чораларни талаб қилмоқда.

Парламент истеъфоси ва муддатидан олдин сайловлар ўтказиш чақириқлари радикал шиа имоми Муқтад ас-Садр томонидан эълон қилинди. Унга қарашли "Саирун" депутатлар блоки мамлакатдаги ўзгаришлар бошлангунга қадар парламентдаги фаолиятини тўхтатиб турадиган бўлди.

Бир ҳафта олдин Ироқнинг кўплаб шаҳарларида бошланган норозилик намойишлари пайтида, расмий маълумотларга кўра, 13 октябрь ҳолатига кўра, 100 дан ортиқ одам ўлган, 6000 киши жароҳатланган. Хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида қаттиқ тўқнашувлар давом этмоқда, қурбонлар сони ортмоқда. Кўча митинглари илгари Ироқдаги аксилтеррор бўлинмаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаган ва ИШИДга қарши курашда муҳим шахс бўлган генерал Абдул-Ваҳоб ас-Саадининг истеъфоси туфайли бошланди. Кейин кўча тартибсизликлари оммавий норозиликларга айланди, уларнинг иштирокчилари коррупция, юқори ишсизлик ва мамлакатда ислоҳотларнинг йўқлигига қарши намойишга чиқишди.

Интернетсиз ироқликлар

Ироқ ҳукумати уч кун давомида Бағдод ва бошқа бир қатор вилоятларда Интернетга киришни тўлиқ чеклаб қўйди. Шунингдек Бош вазир Абдул Маҳди, бир қатор шаҳарларда комендантлик соатлари жорий этилишини эълон қилди. Ироқ расмийлари барча ижтимоий тармоқларни блоклади.

Ижтимоий тармоқларда тарқаётган видеоларда намойишчиларга нисбатан ҳарбий куч ишлатилганини кўриш мумкин: томлардан мерганлар тинч намойишчиларни ўққа тутмоқда, ниқобли одамлар маҳаллий телекомпаниялар биноларига ҳужум қилмоқда, артиллерия аҳоли пунктларига зарба бермоқда. Бу ҳақиқатан ҳам Ироқ разведка хизматлари қуролсиз намойишчилар ҳаракатларига зўравонлик билан жавоб беришими ёки ҳукуматнинг таъкидлашича чет эллик жангариларнинг ишими?

Зўравонликлар давом этаётганига қарамай, 4 октябрга ўтар кечаси бош вазир Абдул Маҳди телевизион баёнотида фуқаролар норозилик билдириш ҳуқуқига эга ва ҳукумат вазиятни тўғрилашга тайёрлигини айтди. Аммо барча муаммоларни ҳал қилиш учун "сеҳрли формулалар" мавжуд эмас дея фикр билдириб ўтди.

Шу билан бирга, Ироқ фаолларига кўра, расмийлар норозиликларни бостириш учун қаттиқ чоралар кўрган. Бағдодда, шунингдек Ал-Носирия, Ал-Амара ва Ал-Хилла шаҳарларида комендантлик соати жорий этилди. Қисқа вақт ичида Фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди. Кейин, бутун мамлакат бўйлаб (шимолда жойлашган курдлар бундан мустасно) ҳукумат аҳолини Интернетдан фойдаланиш имкониятидан бутунлай маҳрум қилди. Бу хақида хусусан, рақамли соҳада киберхавфсизлик билан шуғулланадиган Нетблокс ташкилоти хабар берди. Мамлакатнинг тўртдан уч қисми ҳанузгача глобал тармоққа кириш ҳуқуқидан маҳрум.

Блокланганига қарамай, VPN хизматларидан фойдаланиб, чет эл серверлари орқали Интернетга кириш имконига эга бўлган фаоллар, Ироқ ҳукумати шу тариқа разведка идораларининг мамлакатда норозиликларни бостириш учун ишлатаётган зўравонликлари ҳақидаги маълумотларни бутун дунёдан яширишга уринаётганликларини айтмоқдалар.

Намойишчиларга ким ўқ узди?

Ироқ ҳукумати разведка идоралари намойишчиларга қарши қурол ишлатгани ҳақидаги хабарларни рад этмоқда. Ҳукумат "ҳанузгача номаълум бўлган бузғунчилар" намойишчиларни ҳам, махсус хизмат вакилларни ҳам отиб ташлашга ундаб, шу тариқа тартибсизликлар келтириб чиқарган холда мамлакатни беқарорлаштирмоқда деб ҳисоблашади. Аммо ироқлик фаоллар яна бир нарсага гувоҳлик берадиган видеоларни тарқатишга муваффақ бўлишди. Унда турли ҳудудларда жойлашган Ироқ махфий хизматлари одамларни тарқатиб юбориш учун оломонга қандай қилиб тўғридан-тўғри ўқ узишларини кўрсатганлари акс этади.

Энди нима бўлади?

Ироқ фуқаролари ҳозиргача тан олинмаган сиёсий раҳбарсиз кўчаларга чиқди. Али Ал-Систоний - Ироқ шиаларининг (аҳолининг 60 фоиздан кўпроғи) диний раҳбари, намойишларни қўллаб-қувватлаётганини очиқ намойиш қилмоқда ва ҳукумат зўравонлик ишлатишни бас қилишни талаб қилмоқда. Бошқарувни қайта тиклашнинг ягона усули сифатида ўз аҳолисига нисбатан, зўравонликка яна бир бор мурожаат қилган марказий ҳукумат, аслида вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

Муқтада ал-Садр каби муҳим фигуралар шу пайтгача фақат пойтахт ва шиа кўпчилигини ташкил қилувчи жанубий ҳудудларига таъсир кўрсатадиган жараёнга киришга қарор қилишган эди. Уни 2016 йилдаги ҳукуматга сиёсий зарба бериш тўғрисидаги қарори билан хотирлаш мумкин. Бу вазиятда эса уни ўз харбий базаларини Боғдоднинг "Яшил зонаси" деб аталадиган асосий куч марказлари жойлашган оммавий жойларда пайдо бўлиш учун сафарбарлик эълон қилишини таҳмин қилиш мумкин. Бунда вазият янада мураккаблашади.

Ҳозирча Ал-Садр бош вазир реал ислоҳотлар режасини тақдим қилмагунча, ўзининг парламент блоки — Саирун коалицияси (54 депутат ва “Маҳди армияси”нинг асосий устунлардан бири) иштирокини тўхтатишга қарор қилди.

Албатта, йиллар давомида тўхтовсиз ёмонлашаётган вазиятга зудлик билан осон ечимлар топилмайди. Аммо бу нуқтада Бош вазир Абдул Маҳдининг келажаги ҳавода эканлиги ва полиция қатағонлари иш бермаётгандай туюлади. Юқорида айтилганларнинг барчасига зўравонлик ҳам қўшилса, бу янада кўпроқ сафарбарликни кучайтириши мумкин. Бу эса ўз навбатида янгидан янги сиёсий инқирозларга олиб келади.

Бир томондан Абдул Маҳди Ас-Саади сиймосида келажакда ўзига нисбатан кучли рақибни кўраётган бўлиши мумкин. Бошқа томондан, баъзилар Теҳроннинг узоқ бурчак орқасида турганини кўриб турибди, у бир мунча вақтдан бери қўллаб-қувватлаётган Халқ сафарбарлик бўлинмалари раҳбарларига соя солиши мумкин бўлган Саадидан қутулишга ҳаракат қилмоқда. Аммо, ҳар ҳолда, бундай қарор яқинда унинг ўзига қарши чиқиши мумкин, шунда маълум бўладики, норозилар Ал-Саади тасвирланган плакатларни кўтариб олиб, ИШИДни мағлубиятга учратган миллий қаҳрамон сифатида баҳолаб, шу йўл билан халқ уни қўллаб-қувватласа, унинг ҳокимият тепасига келиши тобора реаликка яқин бўлиб кўриниши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан