Бангладеш ҳукумати "Ампан" сиклони яқинлашгани сабабли қарийб 2 миллион кишини эвакуация қилишни бошлашга буйруқ берган.
"Жануби-ғарбий соҳилда жойлашган 19 энг заиф минтақадаги туман маъмуриятидан одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун барча чораларни кўришни сўрашди", - деди Табиий офатларни бошқариш вазирлиги котиби Шаҳ Камол.
Агентлик маълумотларига кўра, 1,8 миллиондан 2 миллионгача одам хавфсиз жойга олиб борилиши керак, улар учун 13 мингдан ортиқ бошпана тайёрланган.
Шанба куни Бенгал кўрфазида пайдо бўлган Ампан сиклони Бангладешнинг Пайра портидан жануби-ғарбга 725 километр масофада жойлашган. Метеорологларнинг фикрига кўра, шамолнинг максимал тезлиги соатига 225 километрга етиши мумкин.