Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Банк тизимини йил охирига қадар 3 та муҳим янгилик кутмоқда - Марказий банк
17.04.2019 17:28,  
7

Бугун Марказий банк томонидан ташкил қилинган матбуот анжуманида МБ раиси ўринбосари Ботир Зоҳидов Ўзбекистон банк тизимини яқин вақт ичида қандай муҳим ўзгаришлар кутаётгани ҳақида сўзлаб берди, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.

Зоҳидов айтишига кўра, 2018 йилнинг сентябрь ойида қабул қилинган президент қарорига мувофиқ, Марказий  банк 3та йирик лойиҳа ишлаб чиққан ва ушбу лойиҳалар қуйидагилардан иборат.

1. Тўлов тизимини 24/7 тартибига ўтказиш

Бугунги кунда Ўзбекистонда банк тўловлари фақат иш кунлари 17:00 га қадар ўтказилади. Шанба якшанба кунлари эса тўлов амалга оширишнинг имкони йўқ. Марказий банк жорий этаётган янги тартиб эса  - банк тўловларини 24 соат7 кун давомида узулуксиз амалга ошириш имконини беради. Айни дамда тизимни жорий этиш учун ҳамма нарса тайёр, фақат банкларни адаптация қилиш ва айрим қонуний актларни қабул қилиш керак холос. Ёз мавсумининг охирида ушбу тизим ишга тушиши кутилмоқда.

2. Дистанцион идентификация қилиш тизимини ишга тушириш

Масофадан туриб инсон шахсини аниқлаш тизими банк хизматлари кўрсатишни жуда осонлаштириши мумкин. Шаҳар аҳолисига бу қўшимча қулайликлар туғдирса, узоқ қишлоқларда яшаётган кишилар учун айни муддао бўлади. Шу билан бирга банклар орасида рақобатни ривожлантиришга хизмат қилади. Масалан, бугун марказлан узоқ жойлашган туманларда фақат бир ёки иккита давлат банклари бўлимлари бор холос. Аҳоли фақат ушбу банклар хизматларидан фойдаланишга мажбур. Бошқа хусусий банклар учун бу ерда имконият йўқ. Биз ушбу тизимни ишга туширишга технологик жиҳатдан тайёр бўлганмиз. Энди навбат бошқа муассасалар билан ахборот алмашиш тизимини йўлга қўйиш ва керак қонуний актларни қабул қилишдир.

3. Хумо - тўлов тизими жорий этилади 

Бугун кўпчиллик Хумо карталари ва процессинг маркази ҳақида эшитган. Аслида эса Хумо – бутун чакана тўлов тизимини янгилашга, арзонлаштиришга қаратилган дастурдир. Дастурнинг биринчи босқичида биз бутунлай янги ва сифатли тўлов тизимини яратишни режалаштирганмиз. Бу тўлов тизими нафақат Хумо карталарини балким, Visa, Mastercard, Union Pay ва Узкардни ҳам қабул қилиш имконига эга бўлади. Биз бу билан марказлаштирилган тўлов тизимидан воз кечмоқчимиз. Хумо процессинг жараёнини 2 йил ичида банкларнинг ўзига топширишни назарда тутади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан