Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Банкларга „пул бер“ деб ўрганиб қолгансизлар, уларни қайтариш ҳақида ким ўйлайди?» — Шавкат Мирзиёев
28.05.2021 19:47,  
359

Бу ҳақда президент айни вақтда ўтказилаётган йиғилишда айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Газета.uz ».

Унда айтилишича, уй-жой ширкатларининг муддати ўтган кредиторлик қарзи 1,4 трлн сўмдан ортиб кетган, 950 тасининг (25 фоиз) молиявий ҳолати ўта оғир аҳволда.

Қарийб 70 фоиз ширкатларнинг кредит муддатлари 3−4 мартадан узайтирилгани билан ушбу имтиёз берилган кредитларнинг 52 фоизи сўндирилмаяпти.

«Бу банкларнинг пули-ку. Сизлар банкларга „пул бер“ деб ўрганиб қолгансизлар, уларни қайтариш ҳақида ким ўйлайди?… Булар ҳам пул-ку», — деди давлат раҳбари.

Муаммоли кредитларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (90 млрд сўм), Андижон (35 млрд сўм), Тошкент вилояти (28 млрд сўм), Фарғона (27 млрд сўм), Сурхондарёга (26 млрд сўм) тўғри келади.

«Иқтисодиётга маблағлар қайтарилмаяпти. Бу иқтисодий комплекс ишламаётганлигини англатади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан