Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Барселона» расман Хавини бош мураббий сифатида таништирди
9.11.2021 08:33,  
54

Хави Эрнандес расман «Барселона» клуби бош мураббийи сифатида таништирилди. Бу ҳақда Каталония клуби матбуот хизмати хабар берди.

«Камп Ноу» стадионида янги бош мураббийнинг тақдимоти ўтказилди. Хави стадионда янги шартномага имзо чекди.

«Барселона» ва Хави ўртасида шартнома 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. У бу лавозимда ишлаб келган голландиялик мутахассис Рональд Куманни ўрнига тайинланди. 

28 октябрь куни «Барселона» 2020 йил августидан Каталония клубини бошқариб келган бош мураббий Рональд Куман истеъфога чиқарган эди. Унинг раҳбарлигида жамоа Испания кубогини қўлга киритди ва мамлакат чемпионатида учинчи ўринни эгаллади. Жорий мавсумда эса 11 ўйинда 16 очко тўплаган «Барселона» чемпионат жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Хави мураббийлик фаолиятини 2019 йилда Қатарнинг «Ас-Садд» клубида бошлаган эди.

Хави «Барселона» клуби афсоналаридан бири ҳисобланади. У футболчилик фаолияти давомида 17 йил мазкур жамоа шарафини ҳимоя қилган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан