Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бахмалда меъёридан баланд прессланган сомон ортилган юк машинаси ёниб кетди
10.07.2021 19:52,  
145

8 июль куни соат 10:27 да Жиззах вилояти Бахмал тумани Новқа қишлоғи бўйлаб ҳаракатланиб келаётган юк машинасига ортилган прессланган сомонлар ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматига таяниб, ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, Бахмал туман Узунбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Асиловга тегишли «ЗИЛ-130» русумли юк машинасига белгиланган баландликка риоя қилинмаган ҳолда прессланган сомон босилган. Оқибатда юк машинасидаги сомон Новқа қишлоғидаги йўл устидан ўтган электр ток симларига тегиб, ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин натижасида автотранспорт воситаси ҳамда унга юкланган 250 дона прессланган сомон ёниб кетган. Хабарда ёнғин туфайли ҳалок бўлганлар, жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Ҳодиса жойига 2 та ўт ўчириш бригадаси 8 июль куни соат 10:39 да етиб борган ва ёнғин 10:41 да ўраб олиниб, соат 10:55 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида келтирилган зарар миқдори ва сабаблари фавқулодда вазиятлар мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан