Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Байден Наврўз муносабати билан Мирзиёевга табрик йўллади
13.03.2021 15:03,  
115

АҚШ Президенти Жозеф Байден Ўзбекистон Республикаси Президентини Наврўз байрами билан табриклади. Жумладан табрикда шундай дейилади:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент жаноблари!

Сизга ва Ўзбекистон халқига Наврўз тинч, бахтли ва фаровон бўлишини тиламоқчиман.

Афғонистонда урушга чек қўядиган, барқарор ва дипломатик ечимни таъминлайдиган тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги биргаликдаги ишларимизда Наврўз байрами тинчлик ниҳоятда муҳим неъмат эканини эслатиб туради.

Жорий йилда Ўзбекистон мустақиллигига 30 йил тўлади. Кейинги йилларда Сиз муҳим ислоҳотларни амалга оширдингиз ва менинг Администрациям бу муваффақиятни давом эттириш учун мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

Биз, шунингдек, беш йил аввал Давлат котиби Жон Керри раҳбарлигида бошланган «C5+1» мулоқоти доирасидаги ҳамкорлик давом этишидан умидвормиз.

Сизга ва Ўзбекистон халқига шу янги йилда ва янги баҳор фаслида энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Наврўз муборак!" дея ўз табригини якунлаган Жозеф Байден.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан