Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Байден ўз маъмуриятидаги асосий лавозимларга номзодларни маълум қилди
24.11.2020 12:46,  
260

Жо Байден Энтони Блинкенни давлат департаменти раҳбарлигига кўрсатди.

АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден ўз маъмуриятидаги асосий тайинловлар тўғрисида маълум қилди.

"Бугун сайланган президент Жо Байден ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик бўйича жамоа аъзоларини, хусусан, Энтони Блинкенни давлат департаменти раҳбарлигига кўрсатди", - дейилади Байден жамоаси баёнотида.

Баёнотга кўра, Байден Жейк Салливанни президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Эврил Ҳайнсни миллий разведка директори этиб тайинламоқчи.

АҚШ давлат котибининг ички хавфсизлик бўйича собиқ ўринбосари Алехандро Майоркас ички хавфсизлик вазири, давлат котибининг Африка бўйича собиқ ёрдамчиси Линда Томас-Гринфилд АҚШнинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланиши режалаштирилган.

Шунингдек, собиқ давлат котиби Жон Керри президентнинг иқлим масалалари бўйича махсус вакили бўлади.

Байден ушбу тайинловлар ҳақида сешанба куни расман эълон қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ The Hill нашри Байден Блинкенни давлат котиби лавозимига тайинламоқчи эканлиги тўғрисида ёзганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан