Россия ва AҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда Meduza Оқ уй матбуот хизматига асосланиб хабар берди.
"Икки давлат президентлари сўнгги пайтларда Россияда жойлашган жиноятчилар томонидан амалга оширилган хакерлик ҳужумлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди", дейилади хабарда. Шунингдек, Байден Путиндан ушбу гуруҳлар фаолиятини бостириш чораларини кўришни сўраган.
Бир соатга яқин давом этган мулоқотда икки давлат раҳбарлари Россия ва AҚШнинг Сурияга инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришни таъминлаш бўйича қўшма ишларни ҳам гаплашиб, учрашувга келишиб олган.
Суҳбат мазмунига изоҳ берилмаган. Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков суҳбат бўлганини тасдиқлаган, холос.