Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бекобод ҳокими ижтимоий тармоққа мурожаат йўллаб ишдан кетганлигини маълум қилди
12.05.2022 11:24,  
237

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда май ойининг бошларида Тошкент вилояти ҳокими раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишларнинг бирида (аниқлик киритилишича, 30 апрел куни видеоалоқа шаклида ташкилий йиғилиш ўтказилган) Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаевнинг вилоят ҳокимидан сўкиш эшитани ва бунга чидай олмасдан жавоб қайтаргани ва бунинг ортидан унинг ҳокимлик фаолиятини текшириш бошлангани айтилган эди.

Бугун, 12 май куни шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев Facebook’даги саҳифаси орқали ишдан бўшаётгани ва ўтган 5 йилда шаҳар аҳолиси билан кўп ишларни амалга оширганини айтиб, йўл қўйилган камчиликлар учун узр сўраган. Бу ҳақда «Тошкент ҳақиқати» телеграм канали хабар бермоқда.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар, дўстлар. Бугун менинг Бекобод шаҳар ҳокими сифатидаги ваколатим якунига етди.

Бу буюк шаҳарга раҳбар этиб тайинлаганлари учун ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромоновичга чексиз ҳурматимни ва миннатдорчилигимни билдираман. Шу 5 йил давомида ҳурматли Президентимиз доим ўзларини меҳрларини Бекобод шаҳрига ва унинг меҳнаткаш аҳолисига билдириб келдилар. Қилинган ишларни санаб чиқсак, қоғозлар том-том бўлиб кетади.

Мен барча бекободликларга ўзимнинг ҳурматимни билдириб, уларни ҳаётларида омад ва саодат тилайман.

Мен ҳам ўзимнинг қўлимдан келганича сизлар билан ишлаб, яшаб шу ерни сувини ичиб, ҳавосидан нафас олиб, тузини еб фаолият кўрсатдим. Сизларни барчангизга сиҳат-саломатлик, омад тилайман. Йўл қўйилган камчиликларим учун сизлардан узр сурайман. Хайр!” – деб ёзиб қолдирган Зафар Файзуллаев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан