Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Беларусда Nexta Telegram канали муаллифлари террорчилар рўйхатига киритилди
20.11.2020 02:10,  
102

Таъкидланишича, КГБ рўйхатига киритилган 726 кишидан фақат Путило ва Протасевич Беларусь фуқаролари ҳисобланади. Рўйхатда қайд қилинган қолган кишилар Сурия, Ироқ, Афғонистон фуқароларидир. 

Nexta муаллифлари Беларусь Жиноят кодексининг “Оммавий тартибсизликлар” моддаси бўйича айбланмоқда.

Аввалроқ Путило ва Протасевич халқаро кидирувга берилганди. Таъкидланишича, ҳозирда улар Польшада қолмоқдалар. Беларусь ҳукумати қўшни давлатни уларни топширишга чақирмоқда.

Беларусь тергов қўмитаси Nexta муаллифларига нисбатан жиноий иш қўзғатган. Улар оммавий тартибсизликларни уюштириш ҳамда ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот вакилларига нисбатан “ижтимоий адоват қўзғатишга” қаратилган хатти-ҳаракатларни амалга оширишда айбланмоқда. 

Nexta Telegram-канали Беларусда президент сайловларидан кейин бошланган оммавий норозиликларни фаол ёритиб келади. Минск суди интернет-нашр материалларини экстремистик деб топган.

Бундан аввалроқ Nexta Telegram канали муаллифлари Беларус давлати томонидан қидирувга берилгани хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан