Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Белдерсой» ва «Сижжак» сотилади
15.04.2021 16:54,  
481

Денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда, Тянь-Шан тизмасининг этагида, Ўзбекистоннинг гўзал ҳудудида жойлашган «Белдерсой» oромгоҳи мажмуаси сотувга қўйилди.

Умумий ер майдони 46,1 гектар. Бино ва иншоотларнинг умумий майдони 9 628,0 кв.мни ташкил этади. Фаолият тури — дам олиш маскани.

Оромгоҳ меҳмонхонаси 38 та хонадан иборат бўлиб, 78 ўринли ҳамда бир вақтнинг ўзида 4 нафардан 6 нафаргача сайёҳларни қабул қиладиган 16 та коттежи бор. Ҳудуднинг вертолёт қўниш майдонлари ҳам мавжуд.

Тянь-Шан марвариди номини олган, денгиз сатҳидан 959 метр баландликда жойлашган, Угом ва Пском тизмалари билан чегараланган, Пском дарёси водийсининг ўнг қирғоғидаги Сижжак қишлоғида жойлашган «Сижжак» оромгоҳи ҳам сотилади.

Умумий ер майдони 5,4 гектар. Бино ва иншоотлар эгаллаган майдон — 5 016,1 кв.м. Фаолият тури — дам олиш маскани. Оромгоҳда ресторан, кинотеатр, барлар, дискотека, интернет, сауна, спорт заллари, очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, коттежлар бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан