Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Белград-2021: Куба умумжамоа ҳисобида биринчиликни қайтариб олди
7.11.2021 15:43,  
261

Сербия пойтахти Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Қизиқарли ва муросасиз кечган мусобақа якунида Куба жамоаси биринчиликни қўлга киритди.

Кубалик боксчиларнинг 3 нафари финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Уларнинг барчаси ғалаба қозонди ва бу Кубанинг умумжамоа ҳисобида пешқадам бўлишида муҳим аҳамият касб этди. Шу ўринда мусобақадан аввал Тошкентда ўтган Ўзбекистон ва Куба бокс жамоаларининг қўшма йиғинидан сўнг ўтган матбуот анжуманида Куба бокс федерацияси президенти Альберто Пуигнинг бир иқтибосини эслаш ўринли: “Мусобақада қайси жамоа 3 та олтин медаль қўлга кирита олса, катта эҳтимол улар умумжамоа ҳисобида етакчи бўлишади”. Ҳақиқатдан ҳам, 3 та олтин медаль ололган бу жамоа якунда пешқадам бўлди.

Иккинчи ўрин 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини жамғарган Қозоғистонга насиб этган бўлса 2 тадан олтин ва кумуш медалларини қўлга киритган АҚШ учинчи бўлди. Абдумалик Халаковнинг кумуш ва Мадияр Саидраҳимовнинг бронза медали билан жамоамиз бу гал кучли ўнликда мусобақани якунлади.

Мусобақанинг сўнгги кунги дастуридан сўнг -92 кг вазн тоифасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Мадияр Саидраҳимов ўз совринларини қабул қилиб олди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан