Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Белорусда бир неча ўнлаб ахборот манбаларининг веб-сайтлари блокланди
22.08.2020 11:33,  
126

Белорусда бир неча ўнлаб ахборот манбаларига кириш мамлакат Ахборот вазирлигининг қарори асосида чекланган. 

Хабар қилинишича, баъзи сайтларга киришда, Ахборот вазирлиги Беларус "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида" ги қонунига мувофиқ қабул қилинган қарори асосида, ахборот ресурсларига кириш чекланган. Тақиқланган ресурслар орасида ўтган президент сайловларида берилган овозларни муқобил санаш учун гаратилган "Голос" Интернет-платформаси ҳам бор. 

Блокланган сайтлар сони 70 ортиқ эканлиги айтилмоқда. Уларнинг аксарияти сиёсий сайтлар ва ОАВлар. Шунингдек, рўйхатда VPN сайтлар ва хизматлар ҳам бор. 

Telegram мессенжерига тақиқ қўйилмаган. Сайлов куни ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берган эди. Ўшанда мухолифат ва мамлакатда юз бераётган асосий платформа Телеграмдаги оддий канал бўлган эди. NEXTA Live канали тез фурсатда ниҳоятда кўтарилди. Унинг аудиторияси 428 минг кишидан (9 август) 2,1 миллион кишига (22 август) кенгайди. Шунингдек, канал обуначилари энди фақат оддий беларуслардан иборат бўлибгина қолмай, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги ОАВлар ҳам Nexta'га асосланиб хабарлар тарқата бошлади. 

Белоруснинг асосий Телеграм канали асосчисига қарши жиноий иш очилди

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтди. Марказий Сайлов Комиссиясининг якуний маълумотларига кўра, амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко 80,10% овоз билан ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни 10,12 фоиз билан унинг асосий рақиби деб ҳисобланган Светлана Тихановская эгаллади. Овоз беришнинг дастлабки натижалари эълон қилингач, дарҳол республикада оммавий норозилик намойишлари бошланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан