Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бешариқда экскаватор ҳайдовчиси газ магистралини тешгани оқибатида ёнғин келиб чиқди
4.12.2019 19:05,  
471

2019 йил 3 декабрь куни соат 15 дан 15 дақиқа ўтганда Фарғона вилояти Бешариқ тумани Бахмал қишлоғи ҳудудидан ўтган Фарғона магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли «Бешариқ» ГТСга борувчи диаметри 219 мм бўлган қувур тармоғининг 4-5 км оралиғида ноқонуний ҳолда, тегишли рухсатномаларсиз экскаватор ёрдамида ер ишларини (тош олиш) олиб бориш натижасида магистрал газ қувур тармоғига шикаст етказилган ва қувур тешилган.

Бу эса ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган ва оқибатда экскаватор ҳайдовчиси 1960 йилда туғилган Д.М. куйиш тан жароҳати олиб, тезкорлик билан Бешариқ шаҳар шифохонасига етказилган. Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Авария ҳолатини тезкор равишда бартараф этиш учун магистрал газ қувурига газ бериш тўхтатилган ва ёнғин тезда ўчирилган.

Ҳалокат натижасида шикастланган газ қувури кеч соат 20-50 да қайта тикланди, аҳолига табиий газ етказиб бериш 4 декабрда тикланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан