Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Безорилик қилган ўғлининг қилмишлари ортидан Олмалиқ шаҳар ҳокими ишдан олинди
13.10.2020 17:28,  
577

Бугун Тошкент вилояти Oлмалиқ шаҳрига Хамдамов Қобил Муроткулович ҳоким этиб тайинланди

Қобил Хамдамов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган.

Йиғилишда аввалги шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг ўз шахсий ҳаётига ҳам эътиборли бўлиши, оиласига вақт ажратиши, фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланиши лозимлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўғли машинани катта тезликда ҳайдаб, видеосини ТикТок сервисига юклагани, шунингдек бир гуруҳ ўртоқлари билан катта ёшли инсон ва унинг ўғлини дўппослаб, безорилик қилганига оид воқеалар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан