Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Билл Гейтс инсоният учун янги пандемия хавф солиши мумкинлигини тахмин қилди
23.11.2020 11:38,  
367

Америкалик миллиардер Билл Гейтс яқин келажакда янги пандемия юз бериши мумкин, деб ҳисобламоқда. Унинг фикрича, бу келаси уч йил ичида ёки 20 йилдан кейин содир бўлади, деб ёзади BBC.

У бу ҳақда ўзининг янги дастури Bill Gates and Rashida Jones Ask Big Questions’да айтиб ўтди, у Гейтс ва актриса Рашида Жонс томонидан ўтказилди.

«Янги пандемия ҳозиргига қараганда хавфлироқ бўлмаслигининг асосий сабаби шундаки, биз тажрибага эга бўлдик. Ўша пайт ҳарбий машғулотларга ўхшаш «пандемия ўйинлари»ни ўтказамиз ва деярли ҳар бир давлат ўз муносабатини билдиради. Бунда барча Жанубий Корея ёки Австралия қилган ишни амалга оширади - аҳоли тез тестдан ўтказилади, одамлар яккалатиб қўйилади. Тест ускуналаримиз ҳам яхшиланади. Иккинчи марта бу қадар кўп хато қилмаймиз», - деди у. 

Дастурда АҚШнинг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси Энтони Фаучи ҳам иштирок этди. 

Фаучининг сўзларига кўра, инсоният нормал ҳаётга аста-секин қайтади - вакциналар ва ўртача чеклов чоралари билан уйғун тарзда. 

«Агар 99 фоиз самарадорликка эга вакцина бўлганида ва уни 99 фоиз одам олганида, унда ҳаммаси яхши бўлар эди. Аммо бу содир бўлмайди... Масалан, биз 75 фоиз самарадорликка эга вакцинани олиб, уни 69 фоиз аҳолига берсак, вирусни тарқатиши мумкин бўлган одамлар барибир жуда кўп бўлади», - дея тушунтирди Фаучи. 

Шунингдек, у ҳозирги пандемия ўз-ўзидан тугамаслигини айтди: «Биз бу ҳақиқатни англаб етишимиз керак». 

Одамлар карантин чораларига риоя қилишдан чарчаганини айтиб, Фаучи бундан воз кечмасликка ва эҳтиёт чораларини кўришда давом этишга, яъни ниқоб тақибга, қўлларни тез-тез ювишга ҳамда одам кўп бўлган жойларга бормасликка чақирди. 

Шу билан бирга, америкаликлар Covid-19’га қарши вакцинани 11 декабрдан олишни бошлайди. Бу ҳақда АҚШнинг эмлаш дастури раҳбари Монсеф Слауи хабар берди. 

СNN телеканалига берган интервьюсида у вакциналар аҳолини эмлаш марказларига тасдиқланганидан кейин 24 соат ичида етказиб бериш бўйича режа мавжудлигини айтди. 

Гап Американинг Pfizer фармацевтика компанияси томонидан BioNTech билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган вакцина ҳақида кетмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан