Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Бир кунда ҳар битта фонтаннинг отилишига 1 миллион сўм кетади». Ортиқхўжаев Tashkent Сity боғига кириш пулли бўлганига муносабат билдирди
18.12.2020 17:06,  
764

Жорий йил 17 декабрдан бошлаб Tashkent City Park ҳудудига кириш пулли этиб белгиланди. Пойтахтдаги энг муҳташам боғ, дея таърифланаётган ҳудудни томоша қилиш учун белгиланган бу меъёрлар ижтимоий тармоқларда кескин норозилик уйғотди. Тармоқда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ушбу ҳолат бўйича билдирган муносабати тарқалди.

– Tashkent Сity’га киришни пулли қилишга ҳоким сифатида қандай қарайсиз?

– Паркларни сақлаб туришнинг бошқача чораси йўқ. Мисол учун, шунча дарахтлар экилган, шунча энергия кетади, бошқачасига билмайман, қандай бўлади.

– Tashkent Сity’нинг қурилишга харажат ҳам кўп кетганми?

– Анча харажат кетган. Буни сақлаб туришнинг ўзи қийин масала.

– Буларни сақлаб туриш учун бир ойда қанча харажат кетади?

– 900 миллион сўм кетади. Бир кунда ҳар битта фонтаннинг отилишига 1 миллион сўм кетади.

– Бунинг учун бюджетдан пул ажратилмайдими?

– Бюджетдан пул ажратилмайди. Чунки солиқ тўловчилар кирса-кирмаса пул тўламайди-ку, тўғрими? Киргани тўласа, шунда адолатли бўлса керак. Яъни, бюджет солиқ тўловчиларнинг ҳисобига шаклланади. Одамларда ҳақли равишда савол туғилади: “Умуман Tashkent Сity’га кирмасам, нима учун мен тўлаётган солиқдан пул тўлаяпсизлар?”, дейиши мумкин. Шунинг учун ўзини боққани актуал масала, менимча.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан