Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Биринчи чоракда Ўзбекистонга 1,2 млн сайёҳ келгани маълум қилинди
8.05.2020 14:27,  
78

Январь-март ойларида Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрган хорижий фуқаролар сони 1,2 миллион кишини ташкил этди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 12 фоизга камайди, дея хабар берди Давлат статистика қўмитаси.

Шундан 87,9 фоизи Ўзбекистонга қариндошларини зиёрат қилиш, 9,3 фоизи — саёҳат, 1,2 фоизи — даволаниш учун, 0,7 фоизи — иш билан, 0,6 фоизи — хизмат сафари билан ва 0,3 фоизи — ўқиш бўйича келган.

МДҲ мамлакатларидан келганлар сони 1,16 миллион кишини (95,6%), хорижий давлатлардан келганлар — 53,6 минг кишини (4,4%) ташкил этди.

Хорижий фуқароларнинг энг кўп оқими Қозоғистон (397,6 минг киши), Тожикистон (332,7 минг киши), Қирғизистон (298,1 минг киши), Россия (64,7 минг киши), Туркманистон (60,6 минг киши), Озарбайжон (2 минг) ва Беларусиядан (1,2 минг).

Узоқ хориждан сезиларли оқим Туркиядан (13,5 минг киши), Жанубий Кореядан (5,2 минг), Хитойдан (3,7 минг), Ҳиндистондан (3,6 минг), Япония (1,3 минг киши) ва Франциядан (0,9 минг) кузатилди.

Хорижий фуқароларнинг асосий таркибий қисми 31−55 ёш — 53,1%, 19−30 ёш — 19,5%, 56 ва ундан катта — 19,4%, 0−18 ёш — 8%.

Йилнинг биринчи чорагида мамлакатни туристик мақсадлар учун тарк этган Ўзбекистон фуқароларининг сони 1,4 миллион кишини ташкил этди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,7 фоизга камайди.

Улардан 1,33 млн киши (92,7%) МДҲ мамлакатларига, 104,3 минг киши (7,3%) эса бошқа мамлакатларга кетган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан