Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Биржада пахта ёғи ва бензин нархи тушди
1.06.2021 20:25,  
445

Ўтган ҳафта давомида, яъни 24 – 30 май кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 1 895,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,1% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 87,7% - биржа савдолари; 1,5% - кўргазма-ярмарка савдолари; 10,5% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 1 629,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 163 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари пасайиш ҳолатларини намоён этди. Хусусан, ўтган душанба-пайшанба кунлари ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 140,1 минг сўмдан 15 586,0 минг сўмгача, яъни 3,4% га пасайди. Бироқ ҳафтанинг сўнгги савдо кунида котировка бироз кўтарилиб 16 653,9 минг сўмни ташкил қилди.

Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси маҳсулотни бир тоннаси учун 17 718,6 минг сўмни ташкил этди.

Бензин

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 23 737,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 16 729,1 тоннаси, яъни 70,5% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 45 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 673,4 минг сўмдан 6 644,1 минг сўмгача пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 663,5 минг сўмни, АИ-91 – 7 702,8 минг сўмни ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан