Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Бирортаям коронавирус аниқланмаган мамлакат" – Туркманистон биринчи бўлиб «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказди
18.01.2021 22:59,  
223

Туркманистон Россиянинг коронавирус инфекциясига қарши «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказди, деб хабар берди «ТAСС» Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси матбуот хизматига таяниб.

Таъкидланишича, мамлакатда ушбу дори хавфсизлиги ва самарадорлиги юқори баҳоланган. Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб ўз ҳудудида Россиянинг «Спутник V» вакцинасини қўллашни расман маъқуллади.

«Ҳамкорлар вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлигини юқори баҳолашди. Бугунги кунда у коронавирусга қарши курашиш бўйича дунёдаги етакчи дори-дармонлардан бири бўлиб, дунёнинг турли минтақаларидаги ҳукумат назорати органлари томонидан маъқулланган», — деди жамғарма раҳбари Кирилл Дмитриев.

Маълумот учун: Туркманистон ҳукумати мамлакатда коронавирус мавжудлигини тан олмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан