Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Хавфсизлик Кенгаши Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда
30.09.2020 10:54,  
113

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Арманистон ва Озарбайжонни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда сентябр ойида Хавфсизлик Кенгаши Раиси, Нигернинг БМТдаги доимий вакили Абду Абарри ёпиқ маслаҳатлашувлар натижалари бўйича айтиб ўтди.

"БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари ташкилот Бош котибининг томонларга уруш ҳаракатларини дарҳол тўхтатиш, зиддиятларни камайтириш ва дарҳол музокараларга қайтиш тўғрисида мурожаатини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар", - деди жаноб Абарри. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгаши можаронинг ҳар икки томони билан "уларга умумий тил топишда ёрдам бериш" мақсадида музокаралар олиб боришга тайёр.

Аввалроқ, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Арманистон ва Озарбайжонни тўқнашувларни тўхтатишга ва музокараларга қайтишга чақирган эди, у куч ишлатилишини ва ҳарбий хизматчиларнинг ўлдирилишини қоралади.

Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тоғли Қорабоғдаги зиддиятнинг авж олиши 27 сентябрдан бери давом этмоқда. Мамлакатларда ҳарбий ҳолат жорий қилинди ва фуқароларнинг сафарбарлиги эълон қилинди. Можаронинг ҳар икки томони ҳалок бўлган ва яраланган фуқаролар ва ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳарбий техника йўқ қилинганлиги ҳақида хабар беришди. Ереван Арманистоннинг Су-25 ҳарбий самолётини Туркиянинг F-16 қирувчиси Арманистон ҳудудида уриб туширганини даъво қилмоқда. Туркия ва Озарбайжон эса буни инкор этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан