Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Божхона омборларида қанча озиқ-овқат сақланади
29.05.2020 22:51,  
76

Жорий йилнинг 28 май куни ҳолатига божхона омборларида қиймати 1,8 млрд. долларлик, 1,2 млн. тн. оғирликдаги товарлар сақланмоқда, деб хабар беради "The Economic Review" нашри. Товарлардан жами 1,2 трлн. сўм божхона тўловлари ундирилиши, 3,1 трлн. сўм божхона тўловларидан имтиёз берилиши кутилмоқда.

Шундан, божхона омборларида қиймати 40,4 млн. долларига (83,1 минг тн.) тенг озиқ-овқат (шу жумладан буғдой) товарлари сақланмоқда.

Омборларда, асосан, қуйидагилар бор:

  1. буғдой (42,2 минг тн, 8,6 млн. долл.);
  2. шакар (8,4 минг тн, 3,2 млн долл.);
  3. кунгабоқар ёғи (5,1 минг тн, 3,7 млн. долл.);
  4. пальма ёғи (3,8 минг тн, 2,5 млн. долл.);
  5. гўшт (3,2 минг тн, 3,0 млн. долл.);
  6. ун (3,2 минг тн, 840,9 минг долл.);
  7. нўхат (3,1 минг тн, 669,8 минг долл.);
  8. маргарин (2,1 минг тн, 2,2 млн. долл.);
  9. соя, арахис, зайтун ёғи (1,2 минг тн, 981,2 минг долл.);
  10. картошка (888,7 тн, 95,2 минг долл.);
  11. консерваланган сабзавотлар (843,1 тн, 913,7 минг долл.);
  12. макаронлар (718,4 тн, 925,1 минг долл.);
  13. банан (518,2 тн, 207,2 минг долл.);
  14. био қўшимчалар (456,6 тн, 3,9 млн. долл.);
  15. сут маҳсулотлари (441,8 тн, 550,9 минг долл.);
  16. болалар овқати (231,0 тн, 1,1 млн. долл.);
  17. ун маҳсулотлари (вафли, печенье ва ҳ.з.) (227,2 тн, 371,6 минг долл.);
  18. шоколад (187,9 тн, 497,6 минг долл.);
  19. гуруч (173,0 тн, 49,8 минг долл.);

Ҳудудлар кесимида:

  • Тошкент шаҳри - $24 mln., асосан буғдой, кунгабоқар ёғи, гўшт, ичимликлар, пальма ёғи, банан, маргарин, консерваланган сабзавотлар, гуруч, сут маҳсулотлари, шоколад, ун, болалар овқати, макаронлар;
  • Сирдарё вилояти - $3,9 млн., асосан буғдой, нўхат, ун, соя, арахис, зайтун ёғи, палма ёғи;
  • Тошкент вилояти - $6,8 млн., асосан буғдой, гўшт, маргарин, палма ёғи, ун, шакар, кунгабоқар ёғи, шоколад;
  • Самарқанд вилояти - $3,5 млн., асосан буғдой, кунгабоқар ёғи, соя, арахис, зайтун ёғи, шакар, маргарин, консерваланган сабзавотлар;
  • Фарғона - $719,3 минг., асосан буғдой, олма, картошка, пиёз, соус;
  • Андижон - $292,2 минг, асосан био қўшимчалар ва картошка;
  • Наманган - $173,4 минг, асосан буғдой, ун, соя, арахис, зайтун ёғи, картошка, ярим тайёр овқатлар, био қўшимчалар;
  • Хоразм вилояти - $575,5 минг, асосан кунгабоқар ёғи, био қўшимчалар, банан, макарон, гўшт;
  • Навоий вилояти - $104,4 минг, асосан кимёвий тузлар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси - $125,3 минг, асосан ун, буғдой, балиқ;
  • Жиззах вилояти -$96,2 минг, асосан буғдой ва картошка.

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан