Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бўкада ҳеч ким эътибор бермаётгани айтилаётган 8 ёшли қизни "Спарк" уриб кетгани юзасидан ЙҲХББ муносабат билдирди
10.02.2021 10:04,  
916
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Бўка туманида "Спарк" автомобили уриб юборган қизалоқнинг онаси ушбу ҳолатга ҳеч ким эътибор қаратмаётганини айтиб, видеомурожаат йўллади.
 

Ҳолатга ИИВ ЙҲХББ муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 февраль куни соат 18:00 ларда, Тошкент вилояти, Бўка тумани, Бўстон МФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль йўлида, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган Ғ.Э. "Спарк" русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг чапдан ўнг томонига кесиб ўтаётган пиёда, 2012 йилда туғилган Д.Ш.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда, 8 ёшли Д.Ш. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўка тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, ота-оналар вояга етмаган фарзандларига автомобиль йўлида ёлғиз ҳаракатланишга рухсат бермасликларини, пиёдалар белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраймиз, дейилади Бош бошқарма Ахборот хизмати хабарида. 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан