Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бокс: Париж Олимпиадасида эркаклар 7 та, аёллар эса 6 та вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боради
2.04.2022 15:04,  
67

2024 йили Франциянинг Париж шаҳри мезбонлик қиладиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича мусобақалари учун вазн тоифалари аниқланди.

Куни кеча Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) ушбу хабарни кенг оммага эълон қилди. Унга кўра, эркаклар ўртасидаги баҳсларда вазн тоифалари сони биттага камайган. Аёллар ўртасида эса аксинча, яна битта вазн қўшилган.

IBA маълумотига кўра, “Париж–2024” ёзги Олимпия ўйинларида боксчилар қуйидаги вазн тоифаларида медаллар учун кураш олиб боради:

Эркаклар: -51 кг, -57 кг, -63,5 кг, -71 кг, -80 кг, -92 кг, +92 кг. 

Аёллар: -50 кг, -54 кг, -57 кг, -60 кг, -66 кг, -75 кг.

Маълумот учун: Токио Олимпиадасида эркаклар 8 та, аёллар эса 5 та вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб боришганди. Ўзбекистон вакиллари эркаклар ўртасидаги баҳсларда тўлиқ таркибда қатнашган, яна уч нафар қизимиз ҳам “Токио – 2020” Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан