Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бўлажак фарзандимга маслаҳатлар
19.01.2020 01:05,  
822

Бир кун келиб ақлингни таниганингда, “дадам нималарни ёзишган экан, қандай фикрлашган экан?“ деб қизиқиб бу ерларга келиб қолсанг, қуйидагиларни сен учун ёзяпман. Тўғри бу ёзганларим вақт ўтгани сари ўзгариб бориши мумкин, тан оламан. Лекин айни кучга тўлган, катта ҳаётга илк қадамларим билан қизиққонларча юриб бораётган 22 ёшимда шуларни тавсия қиламан сенга.

  1. Агар ўзингга ишонмасанг, ҳеч бўлмаганда ўзингга ишонган каби ҳаракат қил. Вақти келиб ўзингга бўлган ишонч уйғонади.
  2. Инсоннинг кўлами ҳақида уни ташвишга солаётган муаммолар кўлами бўйича фикр юритса бўлади. Буюк ҳаёллар қур.
  3. Ўзингнинг хатти-ҳаракатларингни назорат қилишни ўрган. Суҳбатинга эътиборли бўл.
  4. Ҳар доим бирор киши билан кўришганда ўрнингдан тур. Ҳурмат кўрсатган инсонга ортиғи билан ҳурмат кўрсат, ҳурматсизлик қилинса шунга яраша жавоб бер.
  5. Қанча пул билан хайрлашишга руҳан тайёр бўлсанг, ўшанча миқдордаги пулни қарзга бер.
  6. Камроқ гапир, кўпроқ тингла. Одамлар уларни тинглайдиганларни ёқтиради.
  7. Сенда ҳақиқий қизиқиш уйғотадиган машғулотни топ ва уни қандай қилиб пулга айлантириш устида ўйлаб кўр.
  8. Омад унга тайёр турганларни яхши кўради.
  9. Фақат сифатли нарса харид қил.
  10. Инсон фақат ўзини эмас, балки яқинларини ҳам ўйлаши керак. Доим атрофингдаги яқинларингни ҳам ўйла.
  11. Бирор нарса қидирсанг, оёқ остига эмас, тўғрингга қара.
  12. Қизиқарли ва ўзига хос қарорлар қабул қилишдан қўрқма.
  13. Чиройли кийинишни одат қил, атрофдагиларда яхши таассурот қолдирасан.
  14. Гаплашаётган одамингнинг кўзига қара.
  15. Жисмоний машқ сени бахтлироқ қилади. Югур, спорт билан шуғуллан. Энг камида юруб саёҳат қил.
  16. Маошингнинг кичикроқ қисмини асраб қўй.
  17. Тез-тез ота-онангдан хабар олиб тур.
  18. Сўрашаётган одамингнинг қўлини маҳкам сиқ.
  19. Катта нарсалар ҳақида ўйла.
  20. Барча одамларга, уларнинг ижтимоий ҳолатидан қатъий назар, бирдай ҳурмат кўрсат.
  21. Масъулият энг муҳим нарса. Ёмон ишлар бўлиб туради, сенинг вазифанг – қийинчиликларни енгиб ўтиш.
  22. Ҳеч қачон нолима. Бу олдингда турган вазифани енгиллаштирмайди, мақсадга эришишингни тезлаштирмайди.
  23. Кимнинг биринчи жаҳли чиқса, ўша ютқизади.
  24. Нимани керакли деб ҳисобласанг, ўша билан шуғуллан, аммо ўша соҳада энг яхши бўлишга интил.
  25. Ҳеч ким ўлим тўшагида ётганида кам ишлаганидан нолиган эмас. Ҳаётдан лаззат олишни бил.

Сени яхши кўрувчи отанг!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан