Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бўлажак куёв қўрқитиб қўймоқчи бўлганди. Бироқ...
27.03.2021 08:59,  
1049
 
2021 йил 12 март кунидан 13 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Фарғона кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда яшовчи 48 ёшли Татьяна В. ва 32 ёшли Шерзод А.ларга тегишли хонадонларнинг кириш эшиги ва деразасининг олдини ёнувчи суюқлик ёрдамида ёқиб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 23 ёшли Шоҳрух Т. фотиҳа қилинган бўлажак турмуш ўртоғининг оиласи билан Татьяна в. доимий равишда уриш-жанжал қилиб келганлиги сабабли, уларни қўрқитиб қўйиш мақсадида содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «б» банди (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан