Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Болалар учун янги «Aqlvoy» телеканали ташкил этилади
14.12.2020 12:24,  
233

«Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий «Aqlvoy» телеканали (болалар телеканали) ташкил этилади.

Маълумотни қизиқарли ва тушунарли шаклда тақдим этиш орқали болаларнинг билим олиш фаоллигини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий кўникмаларини ривожлантириш (edutainment) телеканалнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

 Мазкур телеканал:

- «Edumedia Corporation» МЧЖ қошида юридик шахс ташкил этмасдан таъсис этилади;

- республиканинг барча ҳудудларида етказиладиган умумфойдаланишдаги ижтимоий рақамли телеэшиттиришлар пакети таркибига киритилади;

- ўзини-ўзи молиялаштириш асосида фаолият юритади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан