Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Болаларга ниқоб тақиш керакми? Неча ёшли болаларга тақиш зарур?
22.07.2020 20:46,  
563

Бу ҳақда Коронавирусуз.инфо каналида маълумот берилди:

— 7 ёшгача бўлган болалар учун асосий тавсия — бу ижтимоий масофа сақлаш.

Катта ёшдаги болалар ва ўсмирлар ниқоб тақишлари мажбурий.

Фаол ҳаракат ва спорт билан шуғулланишда (айниқса иссиқ ҳавода) ниқоб тез намланади ва инфекциядан ҳимоя қилмайди.

Шунинг учун болалар — ёшидан қатъий назар инфекция ташувчисидан узоқроқ бўлгани, масофа сақлаши ва бирор юзага қўл теккизган бўлсалар, дезинфекция воситасидан фойдаланиши зарур.

— Болалар ҳам коронавирусга чалинишадими?

— Ҳа, болалар ҳам коронавирус инфекцияси билан оғришади, лекин статистикага кўра болалар орасида касалланган сони камроқ.

Болалар коронавирус инфекциясини анча енгил ўтказишади, улар орасида симптомсиз касалликни ташувчилар, шунингдек, касалликнинг енгил шакли кўп бўлади. Болалар катталарга нисбатан кўпроқ инфекция манбаси ҳисобланишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан