Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Болаларни боғчага жойлаштириш тизимида «имтиёзлар» камаяди
10.07.2020 11:59,  
749

Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати маълум қилишича, илгари ижтимоий тармоқларда болаларни давлат боғчаларига жойлаштиришда бир қатор имтиёзи мавжуд шахсларнинг фарзандларига бериладиган имтиёзлар юзасидан анча норозиликлар учрар эди.

Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ВМ қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Муҳокамага қўйилган лойиҳада болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида мавжуд имтиёзлар қисқартирилмоқда.

Эндиликда фақатгина икки турдаги имтиёзлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари ҳамда етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун қолдирилмоқда.

Шунингдек, фақатгина боланинг ота-онаси эмас, балки яқин қариндошларига ҳам йўлланма олиш имконияти яратилмоқда. Мисол учун, аввал, боланинг бобо ва бувилари неваралари учун ариза юбориши мумкин эмас эди.

Бундан ташқари, мактабгача таълим ахборот тизимини такомиллаштириш ва уни Мактабгача таълим вазирлигининг расмий веб-сайти билан интеграция қилиш орқали боғчалардаги тарбияланувчилар ва бўш ўринлар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида юритиш, навбатларни шакллантириш ва уларнинг электрон ҳисобини олиб бориш, йўлланма ва хабарномалар бериш имкониятини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнининг актуаллаштирилганлиги ҳамда муассасалардаги бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни муассасаларга қабул қилиш учун электрон навбатни шакллантириш, болаларни муассасаларга қабул қилиш учун йўлланмаларни расмийлаштириш мактабгача таълим ахборот тизими томонидан амалга оширилиши йўлга қўйилганлиги сабабли тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, қарор лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон давлат бюджети маблағларидан ортиқча харажатларни талаб этмаслиги маълум қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан