Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди
15.06.2021 16:18,  
667

Тошкент вилоятида аҳолига қулайлик яратиш, оғирини енгил, узоғини яқин қилиш мақсадида 22 та Давлат хизматлари марказлари ва унинг 7 та филиали фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсларга тезкор, қулай ва шаффоф хизматлар кўрсатиш учун барча имконият яратилган. Жорий йил 1 июнь ҳолатига кўра фуқароларга 300 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Кўрсатилган давлат хизматларининг статистик ҳисоботларига эътибор берадиган бўлсак, улар ичида энг кўпи болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш учун ариза бериш — 60 минг 241, руҳий касалликлар бўйича диспансерида рўйхатда туриш ёки турмаслик — 35 минг 666, наркология диспансерида рўйхатда туриш ёки турмаслик — 33 минг 641, кадастр паспортини шакллантириш — 24 минг 271, ичимлик сувини қиёсловдан ўтказиш бўйича 14 минг 428 тани ташкил этмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, шунингдек, болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 18 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга кўра, биринчи марта тарбияланувчиларни қабул қилаётган янги қурилган давлат боғчаларига болалар мактабгача таълим вазирининг буйруғи асосида устунлик ҳуқуқи билан қабул қилинади. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун вақтинча ёпилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари таъмирлаш даврида ваколатли орган қарори асосида вақтинча бошқа ташкилотларга навбатсиз тақсимланади.

Вазирлик ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ (Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими) билан интеграциялашувини таъминлайди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш), болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш, бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш, хато киритилган маълумотларни тузатиш, давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш ҳуқуқларига эга.

Шунингдек, қарор асосида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, кўп болали оилаларнинг болалари, етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар, “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари, талабалар ва педагогларнинг болалари, акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчиларидан бўлган болалар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотларига ўтказилаётган соғайган болалар имтиёзли асосда давлат боғчаларига қабул қилиниши белгилаб қўйилди.

Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан