Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратура ходими Олий суд ходимлари билан тил бириктириб, мурожаатларни бизнесга айлантиргани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди
19.03.2021 08:44,  
1639

Бош прокуратура ходимининг Олий суд ходимлари билан тил бириктириб, фуқароларнинг мурожаатларини бизнесга айлантиргани ва бошқа ҳолатлар ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура мазкур хабар юзасидан баёнот берди.

Аниқланишича, ушбу хабар фуқаро Д.Х. томонидан тарқатилган. Аввалроқ фуқаро Д.Х.нинг ўзига нисбатан бўлган маъмурий иш бўйича чиқарилган суд қарорларидан норози бўлиб йўллаган мурожаатлари Бош прокуратурада кўриб чиқилган. Иш ҳужжатларига асосан, Д.Х. 2018 йил 12 октябрь «Nexia» русумли автотранспорт воситасини бошқариб келиб, бошқарувни йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши тарафига ўтиб кетган. Қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Ж.С. бошқарувидаги «Nexia» билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Шунингдек, Д.Х.нинг орқасидан ҳаракатланиб келаётган «Маtiz» ҳайдовчиси С.Р. унинг бошқарувидаги «Nexia»нинг орқа қисмига урилган. Ушбу ҳолат юзасидан Урганч туман маъмурий судининг 2019 йил 11 октябрдаги қарори билан Д.Х. Маъмурий жиноят тўғрисидаги кодекснинг 133-моддаси, С.Р. Маъмурий жиноят тўғрисидаги кодексининг 134-моддаси ва 135-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида, яъни 552 000 сўмдан жарима жазоси тайинланган.

Шу билан бирга, ушбу қарорда Д.Х.дан Ж.С.нинг фойдасига автотранспорт воситасига етказилган зарар учун 1 778 000 сўм, С.Р.дан Д.Х.нинг фойдасига 264 000 сўм моддий зарар ундириш кўрсатилган. Хоразм вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 2020 йил 16 январдаги қарори билан биринчи инстанция суди қарори ўзгартирилиб, Д.Х.га нисбатан тайинланган жарима жазоси энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида, яъни 184 300 сўм этиб белгиланган. Судда Д.Х.нинг содир қилган ҳуқуқбузарлиги ишда тўпланган тушунтириш хатлари, йўл-транспорт ҳодисаси чизмаси, фотосуратлар ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган.

Хоразм вилоят прокуратураси томонидан ҳуқуқбузар Д.Х.нинг айблилик масаласи далиллар билан тўлиқ тасдиқланмагани асос қилиниб, ишнинг унга оид қисмини тугатиш ҳақида Олий судга назорат тартибида протест келтириш масаласини кўриб чиқиш бўйича Бош прокуратурага тақдимнома киритилган. Бироқ тақдимномада келтирилган важлар иш ҳужжатларида ўз тасдиғини топмагани боис тақдимнома қувватланмасдан қайтарилган. Бундан ташқари, Бош прокуратура томонидан унинг мурожаати асосида ушбу маъмурий иш қайта ўрганиб чиқилиб, Олий суд маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига протест келтириш учун асослар аниқланмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан